Излаш
RUUZ

Жамият

Uzbekistan Airways келгуси 6 ойлик рейслар жадвали асоссиз эканлигини маълум қилди

Қатор маҳаллий ОАВ Routes Online хориж манбасига таяниб нотўғри маълумот тарқатган эди.

890views0replies
0

UzNews.uz

Uzbekistan Airways АЖ ижтимоий тармоқлар ва баъзи интернет нашрларида тарқалган рейслар жадвали ва уларнинг эҳтимолий бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди.  
Айни пайтда авиакомпания парвозлар амалга ошириладиган давлатлардаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, рейслар жадвалини тасдиқлаш ишлари олиб борилаётгани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳаво йўллари йўловчилардан багажларини расмийлаштириш жараёнида COVID-19 тарқалиши хавфини камайтиришга қаратилган муҳим қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраганди.
890views0replies
0

Изоҳлар