Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланди

Ўзбекистон ўз тарихида илк маротаба Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди.

918views0replies
0

Reuters

Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди, дея хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.
Ўзбекистондан ташқари рўйхатдан Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Россия, Сенегал, Украина, Буюк Британия ўрин олган.
15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш 2006 йилда таъсис этилган. БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган ушбу кенгашга 47 та дават аъзо ҳисобланади. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
918views0replies
0

Изоҳлар