Излаш
RUUZ

Жамият

Энди Департамент ходими ўзи тан жароҳати етказган фуқарога биринчи ёрдам кўрсатишда ёрдам беради

Департамент ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш тартиби белгиланди.

3517views0replies
0

UzNews.uz

Президентнинг 2018 йил 23 майдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига тегишли ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда.
Бу билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш тартиби белгилаб берилмоқда.
Унга мувофиқ, Департамент ходими хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда эга.
Департамент ходими махсус тайёргарликдан, шунингдек жисмоний куч ишлатилиши ва махсус воситалар қўлланилиши билан боғлиқ шароитлардаги ҳаракатларга касбий яроқлилигини текшириш учун даврий текширувдан ўтиши шарт. Махсус тайёргарликдан ўтган ходимга тегишли сертификат берилади.
Жисмоний куч ишлатилиши ва махсус воситалар қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахслар хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Бунда Департамент ходими ҳар қандай зарарнинг имкон қадар кам бўлишига интилиши шарт.
Жисмоний куч ишлатилганлиги, махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилганлиги натижасида тан жароҳати олган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатилиши, шунингдек имкон қадар қисқа вақт ичида тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилиши, уларнинг қариндошлари эса йигирма тўрт соат ичида бу ҳақда хабардор қилиниши керак.
Департамент ходимининг жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш чоғида ўз ваколатлари доирасидан чиққанлиги қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Бироқ, жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш қонунда белгиланган асослар бўйича ва тартибда амалга оширилган бўлса, Департамент ходими жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш чоғида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.
3517views0replies
0

Изоҳлар