1 USD = 10702.31 1 EUR = 12486.39 1 RUB = 151.08
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10702.31 1 EUR = 12486.39 1 RUB = 151.08
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Жамият
12 октябрь 2020 г. 941 0

Алишер Усмонов Ўзбекистонда рус тилини ривожлантириш дастурини қўллаб-қувватлади

“Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси Ўзбекистонда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган дастурга ёрдам беради.

Алишер Усмонов Ўзбекистонда рус тилини ривожлантириш дастурини қўллаб-қувватлади
Фото: Instagram / @artscienceandsport

Кеча, Тошкентдаги 129-мактабда Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги, Россия маориф вазирлиги Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган меморандумни имзолади.

Меморандум Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев ва Россия маориф вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко томонидан имзоланди.

Усмон Шарифхўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини ошириш дастури нафақат икки давлат ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни кенгайтиради, балки Ўзбекистон таълим муассасаларида рус тилида юқори савияда таълим олиш учун қулай шароит яратади.

А. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ҳамда Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти Дастур оператори бўлиб, улар ёрдамида Россиянинг малакали мутахассислари (ўқитувчилар ва методистлар) Ўзбекистоннинг ўзбек тилида дарс ўтиладиган мактабларда рус тили ўқитувчиларининг малака оширишларига ёрдам беради.

Лойиҳасининг илк босқичида 32 нафар рус методистлари маҳаллий мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражасини назорат қилиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини баҳолайди ҳамда ҳамкасбларига тилни ўқитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

2021 йилда 100 нафар россиялик мутахассис келиши режалаштирилган. Ўзбекистонга йўналтирилган мутахассислар сони ҳар йили 100 нафарга кўпаяди. Дастурнинг барча босқичлари 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчиларни қамраб олади.

Меморандумни имзолаш чоғида Россиянинг Санъат, фан ва спорт жамғармаси асосчиси Алишер Усмонов маросим иштирокчиларига видео мурожаат йўллади.

Россия ва Ўзбекистон бир-бири билан умумий тарих ва маданий мерос билан чамбарчас боғлиқдир. Мен ўзим рус тилидаги мактабни тугатганман, шунинг учун ватанимда рус тилини ўқитиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати, Россия Федерацияси маориф вазирлигининг бундай узоқ муддатли ва стратегик ташаббусини қўллаб-қувватлаётганимдан жуда мамнунман. 

Ишончим комилки, бу нафақат таълимни қўллаб-қувватлаш, балки умумий анъана ва истеъдодларимизни қўллаб-қувватлашдир. Ушбу ташаббус муваффақиятли бўлади ва бутун Ўзбекистон аҳолиси томонидан яхши қабул қилинади, шунинг учун мен унга улкан муваффақиятлар тилайман, - деган Алишер Усмонов.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар