Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат -3 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет республикада дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1520views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 10 октябрь куни ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Тунги ҳарорат +3...+6, шимолда 0...-3 ва кундузи +13...+17 даражагача бўлади.
Ўзбекистоннинг фақат жануби-шарқий ҳудудларига Туркманистон ҳудудларидан нам булут массалари кириб келади.
Фарғона водийси вилоятлари ҳамда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғади, денгиз сатҳидан 2000 метр баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
11 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати +3...+6, шимолда 0...-3, кундузи эса +18...+20 даражагача бўлади.
1520views0replies
0

Изоҳлар