Излаш
RUUZ

Жамият

Тиббиёт муассасалари томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартиби ишлаб чиқилди

Ҳукуматнинг “Тиббиёт муассасалари томонидан пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори муҳокамага чиқарилди.

3982views0replies
0

ССВ

“Тиббиёт муассасалари томонидан пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.  
Қарорга мувофиқ, тиббиёт муассасалари аҳолининг айрим гуруҳларига бепул хизмат кўрсатади. Бундай хизматлар миқдори, таркиби, кўрсатиш тартиби ҳамда қопланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатилган.
Шунингдек, тиббиёт муассасалари тақдим этилаётган хизматлар учун нархни мустақил белгилайди. Бунда тиббиёт муассасалари томонидан тиббий хизматларни тақдим этишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки халқаро тиббиёт амалиётида синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика стандартлари ва даволаш усуллари қўлланилиши лозим.
Қарорда пуллик тиббий хизматларни кўрсатиш, шартнома тузиш ва тиббий хизматлар пулини тўлаш, пуллик тиббий хизматларни тақдим этиш тартиби белгилаб берилган.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 23 октябрга қадар давом этади.
Аввалроқ, “Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинганди.
Унга кўра, 2021 йил 1 июлдан 2022 йил якунигача бўлган муддатда Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш назарда тутилганди.
3982views0replies
0

Изоҳлар