Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда 15 кишининг заҳарланиш сабаби аниқланди

Мутахассислар истеъмол қилинган маҳсулотлардан лаборатория таҳлилига намуналар олиб, ҳодиса сабабига ойдинлик киритишди.

1076views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Самарқандда товуқ гўштидан тайёрланган кабобни истеъмол қилиб 15 киши заҳарлангани ҳақида хабар қилгандик.  
Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати томонидан ўтказилган эпидемиологик текширув натижасида аниқланишича, шу йилнинг 4 октябрь куни соат 20:00 ларда Самарқанд шаҳар, Зиёкорлар кўчаси 16-хонадонда шу ҳовлида боқилган товуқ гўштидан сихли кабоб тайёрланган. Уни 10 нафар оила аъзолари ва 5 нафар шу хонадонда қурилиш олиб бораётган ишчилар истеъмол қилишган.   
Орадан 3 соат ўтиб, уларда бош оғриғи, кўнгил айниш, қайт қилиш, ҳансираш, ҳаво етишмаслиги каби клиник белгилар қайд этилиб, бироздан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишгач, тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилишган.
Шундан сўнг Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига мурожаат қилган 15 нафар фуқарога “метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш” ташхиси қўйилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилган. Эпидемиологик суриштирувлар ва зарур профилактик тадбирлар ўтказилган.
Касаллик қайд этилган хонадонда ўтказилган текширув давомида истеъмол қилинган маҳсулотлардан лаборатория таҳлилига намуналар олинган. Натижада овқатда ишлатилган туз маҳсулоти хонадон эгаси томонидан олиб келиниб алоҳида целлофан идишда сақланган натрий нитрат моддаси эканлиги тасдиқланган.
Ўтказилган даво муолажларидан сўнг клиник белгилар йўқолган, беморларнинг аҳволи яхшиланган ва уйларига жавоб берилган.
1076views0replies
0

Изоҳлар