Излаш
RUUZ

Жамият

Шифокор Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди

У фуқаро Ф. Рустамовнинг ўлимида ва 250,8 млн. сўм бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилганликда айбланиб қамоқда сақланаётган эди.

771views0replies
0

UzNews.uz

Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди. Унга кўра, Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилган.  
Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Г. Йўлдошевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилган.
Шунингдек, айбланувчи Г. Йўлдошева аёл эканлиги, шунингдек олти нафар вояга етмаган фарзанд онаси эканлиги инобатга олиниб, Бош прокурорнинг ташаббуси билан унга нисбатан қўлланилган "қамоқ эҳтиёт" чораси "уй қамоғи" эҳтиёт чорасига ўзгартириш юзасидан Чирчиқ шаҳар прокурори томонидан судга тегишли илтимоснома юборилган ва суд томонидан прокурор илтимосномаси қаноатлантирилган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ССВ ҳам прокуратура идораларидан Гулжаҳон Йўлдошевага қамоқ билан боғлиқ бўлмаган, бошқа эҳтиёт чорасини танлаш масаласини кўриб чиқишни сўраганди.  
Маълумот учун, Гулжаҳон Йўлдошева жорий йилнинг 8 сентябрь куни фуқаро Ф. Рустамовнинг ўлимида ҳамда 250,8 млн. сўм бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилганликда айбланиб қамоққа олинган эди.
771views0replies
0

Изоҳлар