Излаш
RUUZ

Жамият

Энди байрамни кутиб ўтирмаймиз – Зойир Мирзаев бозорлардаги ярмаркалар ҳақида

Вилоят ҳокими байрамларга 10 кун қолганда ҳисобот учун ярмаркалар ташкил қилишни қоралади.

1044views0replies
0

Қашқадар вилояти ҳокимлиги

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, кеча 4 октябрь куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳрининг бир қатор деҳқон бозорларида бўлиб, сотувчи ва харидорлар учун яратилган шароитлар, ободончилик ишлари ва йўлга қўйилаятган мавсумий ярмаркалар фаолияти билан танишган.  
– Фақат байрамларга 10 кун қолганда ҳисобот учун ярмаркалар ташкил қилиб қоламиз, - деди Зойир Мирзаев. – Хўш, ким ишонади ярмаркалардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлиги ва аъло сифатли эканлигига? Энди байрамни кутиб ўтирмаймиз. Ҳар куни бозорларда ярмаркалар ташкил этилади. Бириктирилган масъуллар виждонан ёндошса нархни синдирамиз. Нарх пасайиб, сифат ва тозалик оширилса, ана шунда аҳоли биздан рози бўлади. 
Маълум қилинишича, вилоят сектор раҳбарлари шаҳардаги "Ерқўрғон", "Нақшаб", "Орзу", "Оқтепа" ва "Марказий деҳқон" (эски бозор) бозорларида бўлиб, тозалик ва тартибга риоя қилган ҳолда ярмаркаларни ташкил этиш ишлари билан танишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари "Aвтомобилсиз 1 кун" лойиҳасида иштирок этиб, велопойга мусобақасида қатнашганди. 3 километрлик финал чизиғига биринчи бўлиб вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Алишер Закировлар етиб келишганди.
1044views0replies
0

Изоҳлар