Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳоким президент ва аҳолидан узр сўради

Ҳоким Жасурбек Абдурайимов туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари пасайишига олиб келган хато ва йўл қўйилган камчиликларни тан олди.

820views0replies
0

ЎзА

Президентнинг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарори ижроси натижалари таҳлилига кўра, Балиқчи тумани ижтимоий-иқтисодий ривожланиши “Қониқарсиз” деб баҳоланиб, “қизил” ҳудудга киритилган.
Ҳукумат ва Андижон вилояти раҳбарлари, сектор раҳбарлари ҳамда ОАВ иштирокида туманни “қизил” ҳудуддан чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини яхшилаш масалалари хусусида сессия ўтказилган.
Сессияда дастлаб туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов сўз олиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан, пасайишига олиб келган хато ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапириб, туманнинг бундай ҳолатга тушиб қолгани учун Президент ва туман аҳолисидан кечирим сўради.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш, экспортни кенгайтириш бўйича ишлар қониқарли даражада ташкил этилмаганлиги сабаблари хусусида гапирди.
Сессияда 2-, 3- ва 4-секторлар раҳбарларининг ҳам ахборотлари тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди. Секторлар раҳбарлари ҳамкорликда иш олиб бориб, қайд этилган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этишни ўз зиммаларига олишди.
Сенат раиси Танзила Норбоева туманни йил якунига қадар “сариқ” ҳудудга, кейинги йил давомида “яшил” ҳудудга ўтказиш юзасидан тайёрланган “Йўл харита”сини яна бир бор кўриб чиқиш, сессияда айтилган таклиф ва мулоҳазаларни қўшган ҳолда қайта ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.
820views0replies
0

Изоҳлар