Излаш
RUUZ

Жамият

Оилавий тадбиркорга берилаётган имтиёз Қонун лойиҳасидан чиқариб ташланган – Кушербаев

Оилавий корхона нотурар жой бино-иншоотларидан фойдаланганда газ, электр энергияси ва сув учун қандай нархда пул тўлаши керак эди? 

1583views0replies
0

t.me/deputat_kusherbayev

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг эслатишича, 2019 йилнинг 12 ноябрида Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб қабул қилингани ҳақида маълум қилинган.
Унга кўра, оилавий корхона нотурар жой бино-иншоотларидан фойдаланганда ҳам коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлашда аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга ошириш имконига эга бўлишга оид тартиб билан тўлдирилиши керак бўлган.
«Бу қонуннинг 28-моддасида ўз аксини топаётганини хурсанд бўлиб ёзгандим.
Афсуски бугун суриштирсам ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг шу йил 11 мартдаги қарори билан тегишли қўмитага қайтарилиб, шу йил 23 апрелда Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида қайта кўрилиб, қонун лойиҳасидаги энг муҳим бўлган «оилавий корхона нотурар жой бино-иншоотларидан фойдаланганда ҳам коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлашда аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга ошириш» имконияти чиқариб ташланибди», деб ёзади Кушербаев.
Шунга кўра, амалдаги тартиб ўзгармайди, яъни оилавий корхона нотурар жой бино-иншоотларидан фойдаланганда газ, электр энергияси ва сув учун юридик шахс сифатида қиммат нархда пул тўлайверади.
«Барча оилавий корхона аъзолари, раҳбарлари ва бошқалардан умидлари пуч бўлганидан минг афсусда эканлигимни билдираман. «Имконият бермас экансан, бераман» деб киритишга бало борми, дейдиган одам йўқ», дея ўз афсусини билдиради қуйи палата депутати Расул Кушербаев.
1583views0replies
0

Изоҳлар