Излаш
RUUZ

Жамият

Кўп квартирали уйларни иситиш мавсумини барвақт бошлаш бўйича чоралар кўрилмоқда

Жорий йилда ҳам ҳаво ҳароратини эътиборга олган ҳолда, иситиш мавсумини барвақт бошлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

1061views0replies
0

UzNews.uz

Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни АОКА залида бўлиб ўтган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида, кўп квартирали уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, олдинги йилларда иситиш мавсуми 15-23 март кунларигача давом эттирилган бўлса, бу йил эса иссиқлик энергияси апрель ойида ҳам узлуксиз етказиб борилди. Жорий йилда ҳам ҳаво ҳароратини эътиборга олган ҳолда, иситиш мавсумини барвақт бошлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига кўра, бугунги кунда республикамиз бўйича марказлашган иссиқлик таъминоти тизими билан 14,7 мингдан зиёд кўп хонадонли уйлар қамраб олинган.
Иссиқлик таъминоти ташкилотлари тасарруфида жами 633 та марказий ва локал қозонхоналар ва 2 830 км иссиқлиқ тармоқлари орқали аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича фаолият юритмоқда.
Бугунги кунга қадар 46 та (92%) марказий, 34 та (91,8%) локал қозонхоналари, 839 та қозонларни (98,4%) мукаммал ва жорий, иссиқлик тармоқларининг 68,2 кмни (93,2%) мукаммал, 899,6 км (98%) жорий таъмирланди, 96,2 км қисмини (97%) изоляция қилинди.
Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари бўйича амалга оширилаётган мониторинг маълумотларига кўра: 
–  762 та Мактабгача таълим муассасалари; 
–  Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 130 та умумтаълим мактаби ва 40 та болалар уйлари ва махсус мактаб-интернатлар; 
–  Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 67 та даволаш-профилактика муссасалари; 
–  179 та касалхона ва поликлиникалар;
–  7 та «Мурувват» пансионатлари ва «Саховат» реабилитация марказлари жорий ва мукаммал таъмирланди.
«Мақсад – вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда 3 мингдан зиёд таъмирга муҳтож кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, 131 та ижтимоий соҳа объектини мукаммал ва 3 мингтасини жорий таъмирдан чиқариш бўйича бошлаган ишларимизни 1 ноябрга қадар якунлаш», дейилди матбуот анжуманида.
1061views0replies
0

Изоҳлар