Излаш
RUUZ

Бизнес

Ўзбек ва тожик ишбилармонлари $50 млн долларлик келишув имзолади

Бизнес-форум Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши доирасида ўтказилди.

796views0replies
0

investcom.tj

Душанбеда ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон бизнес-форумида икки давлат ишбилармонлари янги келишувларни имзолади. Бу ҳақда Тожикистон Инвестиция ва давлат мулклари бошқаруви давлат қўмитаси маълум қилди.
Бизнес-форум Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши доирасида ўтказилди.
Форумда иккала томондан 300 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. 
Форумнинг расмий қисми тугаганидан кейин ишбилармонларнинг “Тадбиркор тадбиркор билан” (В2В) форматидаги икки томонлама учрашувлари ўтказилди. Маълум қилинишича, томонлар $50 млн долларлик 15та келишувни имзолашган.
796views0replies
0

Изоҳлар