Излаш
RUUZ

Жамият

Мутасадди вазирлик Жанубий Корея фуқароларига эрга тегаётган ўзбек қизларига тавсия берди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўзбек қизларини турмушга бериш учун тайёрлаётган марказ фаолияти бўйича муносабат билдирди.

1012views0replies
0

Скриншот

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида мазкур видеолавҳа Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Ҳ.Сулаймонов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-Миробод кўчаси 35 уйда жойлашган SEJONG HAKDANG ўқув марказида тасвирга олингани маълум бўлди.  
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, мазкур масканнинг ўзбек қизларини Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга бериш билан шуғулланаётгани ҳолати юзасидан олиб борилган суриштирувлар натижасига кўра қуйидагилар аниқланди.
Маълум бўлишича, SEJONG HAKDANG ўқув маркази республикамизда 1992 йилда қонуний асосда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар юртимиз фуқароларига корейс тили ва маданияти, корейс миллий таомларини ўргатиш мақсадида фаолият юритиб келмоқда. SEJONG HAKDANG ўқув маркази раҳбари Хо Со Хенг томонидан берилган маълумотларга кўра, мазкур масканда ҳозирги вақтда 350 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг 31 нафари Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга чиқишган.
Бу ерда таҳсил олаётган фуқаролар корейс тили ва маданияти, корейс миллий таомларини онлайн ўқув машғулотлари асосида, махсус дарсликлар ёрдамида ўрганишмоқда.
Ўқув марказ раҳбари Хо Со Хенг билан олиб борилган суҳбат давомида олинган маълумотларга кўра, 2020 йил 7 сентябрь куни мазкур масканда навбатдаги ўқув мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган, юқорида тўхталиб ўтилган видеолавҳа айнан шу тадбирдан олинган. Бу ерда таҳсил олаётган хотин-қизлар ўқув маркази томонидан берилган эълонлар асосида мурожаат қилишган.
Ўқув марказ раҳбари Хо Со Хенгнинг таъкидлашича, SEJONG HAKDANG ўқув маркази ўз ўқувчиларига фақат корейс тили ва маданияти, шунингдек, қизиқувчилар учун корейс миллий таомларини ўргатиш билан шуғулланади. Уларни чет элга юбориш ёки Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга чиқишларини ташкил этиш бу ўқув маскани мақсадларига кирмайди. Бу ерда таҳсил олаётган, корейс фуқароларига турмушга чиққан ўзбек қизларининг улар билан танишуви ёки оила қуришига мазкур ўқув марказининг алоқаси йўқ. Бу фуқаролар турмушга чиқиб, ўрнатилган тартибда никоҳни қайд этгандан сўнг бу ўқув марказига мурожаат қилишган.
“Шу ўринда ўз тақдирини кўр-кўрона бошқа миллат вакиллари билан боғлаётган ўзбек қизларига ҳаётга теранроқ қараб, чет элга турмушга чиққан баъзи юртдошларимизнинг аянчли қисматидан тўғри хулоса чиқаришларини сўраб қоламиз” дейилади муносабатда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу ўқув марказининг келгуси фаолияти атрофлича ўрганиб борилишини маълум қилган.
1012views0replies
0

Изоҳлар