Излаш
RUUZ

Сиёсат

Тожикистон Ўзбекистон билан чегараларни очиш масаласини муҳокама қилишни бошлади

Ушбу масала бўйича якуний қарор эртага Тожикистон ва Ўзбекистон бош вазирларининг музокараларидан сўнг қабул қилинади.

1586views0replies
0

Sputnik / Стас Этвеш

Тожикистон Ўзбекистон билан чегараларни очиш масаласини муҳокама қилишни бошлади.  
Ўзбекистон делегацияси бугун эрталаб Душанбега етиб келди, дея хабар берди «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб. 
Ҳукумат делегациясига эртага тожик-ўзбек бизнес форумида иштирок этадиган ўзбекистонлик ишбилармонларнинг катта гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда.
Бугун Тожикистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказади, улар давомида икки давлат ўртасида чегараларни очиш ва 16 март куни коронавирус пандемияси сабабли ёпилган Тошкент ва Душанбе ўртасида парвозларни тиклаш масалалари муҳокама қилинади.
Томонлар бугун икки давлат ўртасидаги иқтисодиёт, молия, энергетика, маданият, таълим, транспорт, савдо, сайёҳлик, саноат, фан соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.
Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aриповнинг ўзи эртага Душанбега келади ва коронавирус инфекцияси бошланганидан кейин Тожикистонга ташриф буюрган хорижий давлат ҳукуматининг биринчи раҳбари бўлади.
Aрипов ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этишдан ташқари, тожик-ўзбек бизнес форумига ташриф буюради ҳамда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва республика бош вазири Коҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон барча чегараларни - барча мамлакатлардан ташриф буюрувчилар учун ҳаво, темир йўл ва автомобиль назорат пунктларини очади.
"Яшил зона" давлатларидан келган фуқаролар учун Ўзбекистонга кириш чекловларсиз йўл қўйилади.
1586views0replies
0

Изоҳлар