Криминал

Наманганда Бандлик маркази раҳбарлари қарийб 274 миллион сўмни “еб юборган”

Масъул раҳбарлар жами 348 миллион 931 минг сўмлик молиявий камчиликларга йўл қўйгани аниқланди.

Наманганда Бандлик маркази раҳбарлари қарийб 274 миллион сўмни “еб юборган”
Фото:Иллюстрация / t.me/andpress

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Косонсой тумани бўлими томонидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ўтказилган терговга қадар текширув давомида марказнинг масъул раҳбарлари жами 348 миллион 931 минг сўмлик молиявий камчиликларга йўл қўйгани, шундан 273 миллион 600 минг сўм маблағни мақсадсиз харажат қилгани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА.  


Текширув давомида аниқланишича, марказ мутасаддилари томонидан 2019 йил пахта мавсумида 53 кишини Сирдарё ва Жиззах вилоятларига пахта теримига юборилгани бўйича сохта тўлов қайдномалари билан, уларнинг номларидан сохта имзолар қўйиб, 48 миллион сўмни ўзлаштиришган.

 

Шунингдек, 2019-2020 йилларда туман жамоат ишларида ишламаган 35 нафар фуқарога 27 миллион 331 минг сўм миқдорида иш ҳақлари ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-тарож қилишгани аниқланган.

 

Ўз ваколатини суистеъмол қилган туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми, 209-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ