Излаш
RUUZ

Спорт

Катта танаффусларда “Спорт дақиқаси” жисмоний машқлари жорий этилади

Қарор лойиҳасига кўра, Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда мазкур тартибни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.

1443views0replies
0

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Мактаб ва олий таълим муассасаларда катта танаффус вақтида “Спорт дақиқаси” жисмоний машқлари жорий этилади. Бу борада оммавий спортни ривожлантиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасига кўра, Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда умумтаълим, профессионал ва олий таълим муассасаларида дарслар оралиғида (катта танаффус вақтида) “Спорт дақиқаси” жисмоний машқлари, дарслар бошланишидан олдин 2 дақиқа нафас олиш машқларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.
Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Б. Мусаев Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда:
–  умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йилидан жисмоний тарбия фанини барча синфларда ҳафтада 3 соатдан ўқитишни ташкил этади;
–  Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда спортчи ёшларни саралаш ва катта спортга иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция), ёшлар орасида спортни оммалаштиришда юқори натижаларга эришиш мақсадида ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларини камида биттадан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган, шу жумладан миллий спорт турларига ихтисослаштиради.
Президент маслаҳатчиси А. Абдувохитов эса ушбу топшириқларнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.
1443views0replies
0

Изоҳлар