Излаш
RUUZ

Криминал

15 ёшли бола бошқарувидаги автомобилдан пичоқ ва бошқа буюмлар топилди

Автомобиль 15 ёшли Абдулазиз Ф. бошқарувида бўлган, унинг сўзларига кўра ота-онаси бундан бехабар бўлишган.

900views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

15 ёшли шахс бошқарувидаги автомобилдан пичоқ ва бошқа буюмлар топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 22.15 да Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ навбатчилки қисмига 1-сон ИИБга бириктирилган ҳудуддаги “Гулобод” маҳалласида жойлашган Версаль ресторани ёнида 20-30 кишилик гуруҳ тўпланган ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳолатни текшириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББнинг бир гуруҳ ходимлари воқеа жойига етиб боришган. Воқеа жойида тўпланган одамлардан ташқари уларга яқин жойда ҳайдовчиси ва йўловчилари вояга етмаган шахслар бўлган Nexia-2 русумли автомобиль қайд этилди.
Автомобиль 15 ёшли Абдулазиз Ф. бошқарувида бўлган, унинг сўзларига кўра ота-онаси бундан бехабар бўлишган. Йўловчи сифатида автомобилда унинг ўртоқлари 16 ёшли Миржавоҳир М. ва Исмоилжон А. бўлишган. 
Автомобиль юкхонасининг текшируви давомида ИИББ ходимлари кесувчи буюмлар, нунчаки, таёқ ва электрошокер топишди. Мазкур факт асосида тезкор ишлар олиб борилмоқда.
900views0replies
0

Изоҳлар