Излаш
RUUZ

Жамият

Депутатлар Шуҳрат Ғаниев номзодини Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулладилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бугун, 25 сентябрь куни бўлиб ўтди.

951views0replies
0

t.me/qonunchilikpalatasi

Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати маълум қилди.
2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини кўриб чиқдилар.
Халқ вакиллари томонидан Шуҳрат Ғаниев номзоди маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, тартибга кўра Бош вазир ўринбосари лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимдан озод этилади.
951views0replies
0

Изоҳлар