Излаш
RUUZ

Сиёсат

Фаттоҳ Шодиевга “Дўстлик” ордени берилди

Кремлда Фаттоҳ Шодиевга “Дўстлик” орденини топшириш маросими ўтказилди.

1195views0replies
0

ICF

Россия президенти Владимир Путин фармони билан ICF Халқаро фонди асосчиси Фаттоҳ Шодиевга узоқ йиллик самарали фаолияти ва санъат ва маданият соҳасидаги хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
24 сентябрда Кремлда РФ президенти администрацияси раҳбари ўринбосари иштирокида тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Фаттоҳ Шодиев Халқаро фонди UzNews.uz’га маълум қилди.
“Маданият, санъат ва илм-фанни қўллаб-қувватлаш – фондимизнинг асосий ва муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Биз имкон қадар кўпроқ инсонлар фойдаланишлари учун интиламиз. Қилган ишимиз учун бундай юқори мукофот билан тақдирланиш мен учун катта шараф. Бу шубҳасиз тўғри йўлдан бораётганимизни тасдиқлайди” деган Фаттоҳ Шодиев.
Қайд этилишича, Фаттоҳ Шодиев Халқаро фонди Россияда МГИМОнинг стипендия ва ўқув дастурлари, илмий адабиёт нашри ва бошқа лойиҳаларни узоқ йиллардан бери молиялаштириб келади.
1195views0replies
0

Изоҳлар