Абдумалик Аҳадович Жалилов Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректори – мазкур институт клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди.
Бу борада Президентнинг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинган.
А. Жалилов айни пайтга қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг даволаш ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.