Излаш
RUUZ

Сиёсат

Самарқандда Қозоғистоннинг Бош консулхонаси очилади

Бу ҳақда Қосим-Жомарт Тоқаев тегишли қарорни имзолаган.

660views0replies
0

president.uz

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 23 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида мамлакат бош консулхонасини очиш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.  
Қарорда Қозоғистон ҳукумати тегишли чора-тадбирларни қабул қилиши белгиланган.
Аввалроқ, жорий йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилиши маълум қилинган эди.
660views0replies
0

Изоҳлар