Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

26 ва 57 ёшли йўловчи Учқудуқдаги ЙТҲда вафот этди

Навоийда Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашиб кетган.

905views0replies
0

Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, кеча, 22 сентябрь куни соат 17:00 да 21 ёшли Н.Д., бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинада “Учқудуқ-Навоий” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида Учқудуқ тумани худудидан ўтган йўлда бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.  
Бунинг оқибатида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ж.Ж., нинг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада Nexia русумли автомашинада бўлган йўловчилар 26 ёшли С.М. ва 57 ёшли Р.Д., (аёл) лар ҳодиса жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
905views0replies
0

Изоҳлар