Излаш
RUUZ

Реклама

Нуфузли хорижий ОТМлар Ўзбекистондан бўлган талабаларни қабул қилишни давом этмоқда

«Abitur Consult» консалтинг агентлиги абитуриентларга МДҲ мамлакатларидаги нуфузли ОТМларга кириш имтиҳонисиз ўқишга кириш имкониятини таклиф қилмоқда.

2061views0replies
0

60 йиллик тарих. Дунёнинг барча нуқталарида фаолият юритаётган минглаб мутахассислар. Ўзига хос ва халқаро таълим соҳасидаги пешқадамлик. Бу таърифларнинг барчаси Россия Халқлар Дўстлиги Университетига тегишли. 60 йилдан буён самарали фаолият юритиб келаётган ушбу олий таълим муассасасига ўзбекистонлик талабалар кириш имтиҳонисиз қабул қилинишларига, 10дан ортиқ факултетдан бирини танлаб, халқаро даражадаги мутахассис бўлиб чиқишларига ишонасизми?
Жавоб беришга шошилманг. Республикамизнинг турли нуқталаридан ушбу таълим масканига ўқишга топширган абитуриентларимиз ҳам шахсан университет билан танишиб чиққунига қадар ўзлари ҳам ишонишмаган бўлса керак. Мазкур олий таълим муассасасида эса 100дан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таълим олишмоқда. Айнан шундай сифатли кучли мутахассисларга бой бўлган таълим масканига абитуриентларни имтиҳонсиз шартнома асосида ўқишга таклиф этаётган «Abitur Consult» компаниясининг ўрни катта.
Россия Халқ дўстлик университети (РУДН) 1960 йил 5 февралда ташкил этилган. РҲДУ университети Россиянинг етакчи давлат олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. РҲДУ олий ўқув юрти, чет эллик талабаларга юқори малакали таълим олиш имкониятини бериш мақсадида ташкил этилган. Унда 150дан ортиқ мамлакатдан талабалар таҳсил олмоқда ва унинг битирувчилари 170 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритмоқда. Университет Россиянинг энг нуфузли ўнта университетидан бири бўлиб ўз ичига 10та институтни қамраб олади. РҲДУда 152 мамлакатдан 27000 нафардан ортиқ талаба магистратура, аспирантура даражаларида таҳсил олишмоқда. Университетда 4500дан ортиқ инсон фаолият юритмоқда, уларнинг 500дан ортиғи профессорлар ва фан докторлари, 1200 нафар доцентлар ва олий маълумотли ўқитувчилар билан бирга тахминан 2300 нафар ўқитувчи мавжуд.
РХДУда ҳар қандай йўналишда таълим олишни истовчи абитуриент учун соҳаларни топиш мумкин. Чунки ҳар бир йўналиш учун алоҳида факултетлар ташкил қилинган. Таълим тизими жуда юқори савияда эканлигини дунё университетлари орасида топ 500таликдан ўрин олганлигидан ҳам тушуниб олиш мумкин.
Жасорат ва биргина қўнғироқ! Кун келиб сизнинг номингиз ҳам юқоридаги рўйхатдаги талабалардан ўрин олишини истасангиз, ҳозироқ «Abitur Consult» консалтинг маркази билан боғланинг.
«Abitur Consult» консалтинг компанияси олдидаги вазифалар:
- МДҲ давлатларида олий таълим олиш истагида бўлган ёшларга ҳужжатларни топширишда кўмаклашиш;
- Талабани ОТМни битиргунга қадар яшаш жойи билан таъминлаш;
- Ўқув жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолли муаммоларни бартараф этиш.
Олий таълим муассасаларида таълим энг камида 4 йил, кўпи билан 6 йилгача. Ўқишни битирганларга мутахассислиги бўйича халқаро диплом берилади. Таълим тизими икки семестрга бўлинган. Ўзбекистонлик талабалар хоҳиш ва истакларига кўра, ўқишларини Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига кўчиришлари ҳам мумкин.
Шошилинг, ўринлар сони чегараланган. Имтиҳонсиз талаба бўлинг!
Бизнинг манзил: Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри
Мўлжал: Деҳқон бозори рўпараси
Батафсил маълумот учун:
Телефон рақамлари:
Instagram: @abitur_consult
Реклама ҳуқуқлари асосида
2061views0replies
0

Изоҳлар