Излаш
RUUZ

Жамият

“Чекка ҳудудларда Ucell, Beeline, UzMobile тепаликлари бор”: Ўзбекистондаги интернет сифати танқид қилинди

Ёшлар пресс-клубида мутасадди ташкилотлар вакиллари ўртасида Ўзбекистондаги алоқа ва интернет сифати муҳокама қилинди.

925views0replies
0

kultura.uz

Ёшлар пресс-клуби кўрсатувида Ўзбекистонда пандемия шароитида онлайн дарслар ва масофавий ишлашда муаммоларга сабаб бўлаётган алоқа ва интернет сифати мутасадди ташкилотларнинг вакиллари билан муҳокама қилинди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  раис ўринбосари Иномжон Тоғаевнинг Ўзбекистоннинг чекка жойларидаги вазиятни гапириб берди.  
“Жанубий вилоятларимизда яъни тоғли ҳудудларда UzMobile ва Ucell компанияларининг интернетга уланиши — 3G, 4G орзу. Уларда алоҳида тепаликлар бор — Ucell тепалиги, Beeline тепалиги, UzMobile тепалиги бор. Шу тепаликка чиқиб кимгадир телефон қилишади. Бу алоқа сифати. Мен ҳали интернет тезлигини айтмаяпман”, - дейди у.
Иномжон Тоғаевнинг қўшимча қилишича, “Марсдан олиб келинадиган техника бўлсаям, аҳолининг телефони, интернети ишламаса, гапираётган қоғозларимиздаги рақамлар бир тийин. Чунки бундай муаммо Тошкент шаҳарнинг чекка ҳудудларида ҳам кузатилади. Рақамли иқтисодиётга ўтиш сифатли интернетни талаб қилмоқда. Аҳоли бугуннинг ўзида интернетни яхши бўлишини сўраяпти. 
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мутахассислари республика миқёсида интернет сифатини ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати мониторинги ўтказилган. Унга кўра, UzMobile, MobiUz, Perfectum, Beeline, Ucell сингари хизмат кўрсатувчи алоқа компаниялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳолат бўйича қуйидагилар аниқланган:
Қорақалпоғистондаги 238 та МФЙ бўлиб, шундан UzMobile’дан 115 та МФЙ аҳолиси норози, 123 таси қониқарли ҳолатда. 
MobiUz Қорақалпоғистондаги битта маҳаллада мутлақо мавжуд эмас. 119 тасида умуман қониқарсиз, 118 тасида эса қониқарли аҳволда.
Beeline’дан эса 3 та маҳалла умуман фойдаланмайди. Ucell’дан 153 та маҳалла норози эканлиги аниқланган.
925views0replies
0

Изоҳлар