Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Иш ҳафтаси Ўзбекистонда салқин бўлиши кутилмоқда

Мазкур ҳафта охирида кундузги ҳаво ҳарорати 20 даражагача пасаяди.

819views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 21 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво очиқ ва илиқ бўлади. Ҳарорат шу куннинг иқлимий меъёрларига яқин бўлиб, +25…+30 даражани ташкил қилади.
Куннинг иккинчи ярмида булутлар кўпаяди, кечга бориб ва тунда республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
22 сентябрдан мамлакат ҳудудига салқин ва қуруқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, ушбу оқим иш ҳафтасининг охиригача республикадаги об-ҳавони белгилайди.
Ҳарорат фони ҳамма жойда 2-4 даражага пасаяди. Бу даврда асосан кечаси +8…+13 даража, кундузи — +22…+27 даража бўлади.
Кейинчалик сентябрь ойининг охиригача бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ойнинг охири учун хос бўлган ҳавонинг сақланиб туриши кутилмоқда. Бу даврда ёғингарчилик эҳтимоли кам.
Уралдан салқин ҳаво кириб туриши ҳисобига ҳарорат фони республика бўйича меъёрдан 3-4 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи — +20…+25 даражани ташкил қилади.
819views0replies
0

Изоҳлар