Излаш
RUUZ

Жамият

Халқ таълими вазирлиги чет тили ўқитувчиcининг хатоси учун узр сўради

Вазирлик чет тили ўқитувчиларининг таркибини қайта кўриб чиққан, дарс муҳарририни алмаштирган.

994views0replies
0

Скриншот

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди. Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Педагог АҚШ пойтахтини адаштириб юборди ва Хитой пойтахти номини нотўғри талаффуз қилди.  
“Кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан «Онлайн-мактаб» лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўрамоқчимиз. Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда” дейилади вазирлик хабарида.
Маълум қилинишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилган, дарс муҳаррири алмаштирилган ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинган.
Вазирлик, ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.
994views0replies
0

Изоҳлар