Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Тошкент шаҳар ИИББнинг раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Ушбу лавозимни ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари эгаллаган.

798views0replies
0

ИИВ

Жўраев Муҳиддин Уткурович Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Ушбу маълумотни UzNews.uz'га ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаси тасдиқлади.
Бу лавозимда у 2017 йилдан бери фаолият юритиб келган Турсунов Улуғбек Ботировичнинг ўрнини эгаллаган.
Муҳиддин Жўраев аввал жамоат тартибини сақлаш бўйича ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, у 2016-2018 йилларда Сирдарё вилояти ИИБ раҳбари, 2014-2016 йилларда эса – Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ раҳбари бўлиб ишлаган.
798views0replies
0

Изоҳлар