Излаш
RUUZ

Коронавирус

Коронавирус: Ўзбекистонда қарийб 150 та янги ҳолат аниқланди

ССВ Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича сўнгги янгиланишларни эълон қилди.

905views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 21 сентябрь соат 10.00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 789 (+149) нафарни ташкил этмоқда.   
Янги касалланиш ҳолатлари — Наманган вилояти (91 нафари), Андижон вилояти (20 нафари), Тошкент вилояти (11 нафари), Қорақалпоғистон (8 нафари), Бухоро вилояти (8 нафари), Навоий (7 нафари) ва Фарғона вилоятида (4 нафари) аниқланган. 
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайҳонтоҳур  туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 
Айни пайтда юртимизда 47932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 
Ҳозирда 3422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.
905views0replies
0

Изоҳлар