Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат комиссияси талабалар контрактини 10 фоизга арзонлаштиришни маъқуллади

10 фоизлик чегирма барча давлат олий таълим муассасаларида амал қилади.

1241views0replies
0

facebook.com/mvsso

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун 10 фоиз чегирма берилиши хабар берилган эди. 
Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан маъқулланди ва барча давлат олий таълим муассасаларига вазифа сифатида юборилди.   
Янги 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган барча талабаларга шартнома шартларини бажаришда амалдаги базавий тўлов-контракт (стипендиясиз қисмидан) миқдорига 10 фоиз чегирма берилади. 
“Ҳурматли талабалар ва ота-оналар! Агар сизда ушбу масала юзасидан тушунмовчиликлар юзага келса, аниқ фактларни кўрсатган ҳолда Telegram’даги @otvmurojaat_bot боти орқали бизга маълум қилинг. Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди!” дейилади хабарда.
1241views0replies
0

Изоҳлар