Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 мингдан ошди

ССВ COVID-19 бўйича сўнгги янгиланишларни эълон қилди.

1145views0replies
0

Иллюстрация / Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 18 сентябрь соат 18:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 253 (+259) нафарни ташкил этмоқда.  
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 10 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 83 ёшли Т.М. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 42 ёшли Д.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 253 нафар, Тошкент вилоятида 84 нафар, Наманган вилоятида 51 нафар, Бухоро вилоятида 23 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 46 527 (+435) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 3 307 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
1145views0replies
0

Изоҳлар