Технологиялар

Ўзбекистон мобил алоқа интернет тезлиги бўйича икки поғона кўтарилди

Бироқ Ўзбекистон мобил алоқа интернет тезлиги бўйича кучли юзталикка ҳам кира олмаган. Аниқланган интернет тезлиги бўйича эса 97-ўринда.

Ўзбекистон мобил алоқа интернет тезлиги бўйича икки поғона кўтарилди
Фото:wsj.com

«Ookla» компаниясининг “Speedtest.net” хизмати 2020 йил август ойи бўйича янги маълумотларни эълон қилди.

 

Ўзбекистон “Speedtest Global Index” мобил алоқа интернет тезлиги жаҳон рейтингида 2 та поғонага кўтарилиб, 125-ўринга чиқиб олди. Бу борада кучли бешликка Жанубий Корея, Хитой, БАА, Қатар ва Саудия Арабистони кирган.

 

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 97, Қирғизистон 99, Тожикистон 127-ўринни банд қилган. Туркманистон бу рўйхатга киритилмаган.

 

Аниқланган интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон ҳозирги кунда 174 та давлат ичида 4 поғона пастлаб, 29,80 Мбит/с билан 97-ўрингача тушиб кетди. Ушбу рейтинг бўйича энг яхшилари Сингапур, Гонг Конг, Руминия, Таиланд ва Швейцария деб топилган. 

 

Қозоғистон ушбу рейтингда 65, Қирғизистон 72, Тожикистон 89, Туркманистон энг охирги ўрин 174 ни банд қилган.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ