Излаш
RUUZ

Жамият

Энди 8-9-синф ўқувчиларига дастурчи, дизайнер, таржимон касблари ўргатилади

Ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади.

1146views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.  
Қарор лойиҳаси билан умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш таклифи берилмоқда.
Унга кўра, янги тизимни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- умумий ўрта таълим муассасалари мутахассислари томонидан ўқувчиларни 7-синфдан бошлаб касб-ҳунар эгаллаш ва ўзини ўзи банд қилиш орқали хизматлар кўрсатиш (фрилансинг) йўналишларига қизиқишларини аниқлаш ва бундай ўқувчиларнинг маълумотлари базасини яратиш; 
- 8-9-синф ўқувчиларига дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмалар бериш; 
- ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган таҳлиллар асосида 9-синфдан сўнг келгусида аниқ ишчи касблар бўйича касб-ҳунар мактабларида таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш;
- умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синф ўқувчиларини танлов фанлари йўналишидаги (вариатив) ўқув режа асосида касб-ҳунарга йўналтириш шунингдек, касб-ҳунар ўргатувчи давлат ва нодавлат ташкилотларда ваучер тизими асосида юқори малака талаб қилинмайдиган касбларга ўргатиш назарда тутилмоқда.
1146views0replies
0

Изоҳлар