Излаш
RUUZ

Криминал

Икки марта судланган ОТМ ўқитувчиси пора билан қўлга олинди

Аввал 2 марта судланган ҳам онколог, ҳам ўқитувчи бўлиб ишловчи шахс 7000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

891views0replies
0

UzNews.uz

Қарши шаҳридаги оилавий поликлиникада “онколог” шифокор бўлиб ишлаш билан бир қаторда, Қарши давлат Университетида ўриндошлик асосида фаолият юритиб, талабаларга сабоқ бериб келган шахс алдов йўли билан ўзгаларнинг пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.
Ушбу фуқаро гўёки юқори лавозимда ишлайдиган танишлари борлигини рўкач қилиб, бир абитуриентни Қарши давлат Университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари, иккинчи абитуриентни М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат Университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 2000 АҚШ доллари, жами 7000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир этганлиги учун 2018 ва 2019 йилларда жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг ҳукми билан 2 маротаба судланган ушбу фуқаро ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
891views0replies
0

Изоҳлар