Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш қўзғатилиши ортидан унинг банкдаги ҳисоб рақамларидаги музлатилган 131 млн долларни қайтариш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Швейцария ҳукумати хабар берди.
Келишувда маблағларни қайтариш тартиблари белгиланган. Хусусан Ўзбекистондан қайтарилган активларни аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашга сарфлаши керак. Бундан ташқари, ушбу маблағлар харажати устидан шаффоф мониторинг ўрнатилиши зарур.
Маълум қилинишича, айни пайтда Гулнора Каримовага нисбатан очилган жиноий иш давом этаётгани боис 650 млн швейцар франки музлатилган.