Криминал

Миллий университетга $8 мингга ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. 

Миллий университетга $8 мингга ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.П. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини университетга киритиш учун талаб қилинган пулнинг бир қисмини олаётган вақтида қўлган олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га хабар берди.

 

Фуқаро юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 8 000 АҚШ доллари талаб қилган ва  шундан, 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси Б.Х. ва факультет декани В.Х.лар фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро З.С.нинг ишончига кириб унинг таниши А.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64811(+293)
Соғайганлар62033(+299)
Вафот этганлар542(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64811(+293)
Соғайганлар62033(+299)
Вафот этганлар542(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ