Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Lacetti ҳайдовчиси йўлдан югуриб ўтаётган 7 ёшли болани уриб кетди

ЙТҲ оқибатида вояга етмаган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

771views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарига кўра, 7 сентябрь куни соат 15:00да Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида 27 ёшли Lacetti ҳайдовчиси йўлдан югуриб ўтаётган 7 ёшли С.С.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида вояга етмаган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
771views0replies
0

Изоҳлар