Излаш
RUUZ

Жамият

ISFT: Ўзбекистонда АССА квалификациясига талаб борми?

International School of Finance & Technology (ISFT) бизнес-мактаби иккита даражани бир вақтда олиш имкониятини таклиф қилади: АССА квалификацияси мутахассиси халқаро сертификатини, шунингдек, Британиянинг Oxford Brookes университети бакалаври дипломини.

5787views0replies
0

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 12 сентябрь 3270-сонли ва 2020 йил 24 февралдаги 4611-сонли фармонларига мувофиқ, банк ходимларини бухгалтерларни тайёрлаш бўйича халқаро ACCA дастури бўйича ўқитиш банклар томонидан 2018 йилдан бошлаб ўтказилиши кўзда тутилган тадбирлар тўпламига киритилган.
Ушбу тўплам Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта илғор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясига киритилган. Мазкур фармоннинг 30-бандида тижорат банклари томонидан ривожланишнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишга катта урғу берилган.
«2021 йил 1 январдан жамоатчилик қизиқишини тақдим этадиган (акционерлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар қаторига киритилган юридик шахслар) маълум юридик шахслар рўйхати МҲХСни мажбурий қўллашга ўтишади. Ушбу шахслар 2021 йил охирига қадар МҲХСни сифатли қўллаш учун, 3 нафар мутахассисдан кам бўлмаган, етарли даражадаги бухгалтерия хизматлари ходимлари билан таъминлашлари керак», - деб хабар бермоқда Ўзбекистон молия вазирлиги.
‒ ACCA бу нима?
ACCA - бу молия ва ҳисоб соҳасидаги профессионалларнинг глобал ассоциацияси. Ассоциация бизнесда керакли бўлган кўникмаларни инобатга олиб, муваффақиятли карьера қуришга ёрдам берган ҳолда, 181 давлатдан 227 000 нафар аъзо ва 544 000 нафар талабаларни бирлаштиради.
ACCA дунёнинг 101 давлатида офисларга ва 7292 нафар аккредитациядан ўтган иш берувчиларга эга. Шунингдек, АCCА халқаро молиявий ҳисобот стандартларини нашр этувчи етакчи ташкилот бўлган IFRS кенгаши билан бевосита координация қилади.
ACCA квалификациясининг мавжудлиги молиявий мутахассисларга исталган соҳада муваффақиятли карьера қуришга ёрдам беради: улар давлат ёки хусусий секторда ҳамда хорижий компанияларда ишлашлари ёки ўз бизнеслари билан шуғулланишлари мумкин.
‒ ACCA дастури бўйича ўқиш пайтида илмий даража олиш мумкинми?
2016 йилдан бери фаолият юритиб келаётган International School of Finance & Technology (ISFT) бир вақтнинг ўзида иккита даража олиш имкониятини таклиф қилади:
- Oxford Brookes Англия университетининг бакалавр дипломи (академик даража);
- АCCА квалификацияси мутахассиси сертификати (халқаро бухгалтерия ва молия соҳасидаги профессионал даража).
«Битта дипломнинг ўзи етарли эмас. Сифатли билим ва тажриба керак» - бу ОТМни тугатган деярли ҳар бир битирувчи ишга кирадиган вақтида эшитадиган гап.
‒ Бунинг сабаби нимада?
Гап шундаки, меҳнат бозорининг замонавий ҳақиқатлари ишга жойлашиш учун ўз талабларини белгилаб беради, бунда касбий маҳорат ва амалий билимлар университетда ўрганилган дарсликларнинг стандарт назарий мазмунидан анча юқори баҳоланади.
Қайта ўқитишни ва иш муҳитига мослашишни талаб қилмайдиган тайёр кадрлар - бизнинг давримиздаги иш берувчиларга айнан шундай одамлар керак!
‒ Бакалавриат бўйича ўқиш вақтида етарли амалий тажриба олишнинг имкони борми?
ISFT талабаси АCCА дастури бўйича инглиз тилида ўқитилади ва олинган билимлар Ўзбекистондаги банклар ва бухгалтерия корхоналари томонидан таклиф қилинган амалиёт пайтида қўлланилади. Шундай қилиб, назария амалиёт билан бирлаштирилиб, ўқув жараёнида талабанинг касбий маҳоратини ривожлантиради, унинг сифати эса ўқиш тугагандан сўнг тегишли даража билан тасдиқланади.
‒ Нима учун бошқа таълим муассасалари билан таққослаганда ISFT ноёб ҳисобланади?
Таъкидлаш жоиз, охирги вақтларда АCCА дастури асосида ўқитадиган бир қатор давлат ва хусусий марказлар очилди.
ISFT Ўзбекистон молия тизимининг МҲХСга ўтиш зарурлигини олдиндан билиб, бу йўналишда 2016 йилдан ҳаракат қила бошлаган. Айни пайтда ISFT'да таҳсил олаётган талабалар сони 1500 кишидан ошди ва бўлғуси биринчи битирувчилар ўзларининг диплом ишларини ёзиш жараёнида.
ISFT'нинг асосий хусусиятларидан бири бу халқаро дастур бўйича юқори сифатли ўқитишнинг арзон нархи, ҳамкорларнинг турли хил ҳомийлик дастурлари ва талабаларни ўқув тўловларидан тўлиқ озод қиладиган таълим грантлари.
‒ Ҳужжатларни қандай қилиб топшириш мумкин?
Қабул бошланган! ISFT ҳужжатларни қабул қилиш учун электрон платформадан фойдаланади. 2 сентябрдан бошлаб сиз қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз ва ҳужжатларни топширишингиз мумкин: www.admission.isft.uz
7 сентябрдан бошлаб абитуриентлар ўқув кампусимизга ташриф буюриб, ҳужжатларни шахсан топширишлари мумкин: Университет кўчаси, 2 (isft.uz/contacts).
‒ ISFT билан қандай қилиб боғланиш мумкин?
Call Centre: +998 78 147 37 37
Иш тартиби: 9:00-17:00, Дш-Жм; 9:00-14:00, шанба.
Telegram: @isftash 
Instagram: @isf.tash
Реклама ҳуқуқлари асосида
5787views0replies
0

Изоҳлар