Излаш
RUUZ

Реклама

MACCOFEE 3ТАСИ 1ТАДА CHEVROLET COBALTнинг иккинчи ғолибаси нега йиғлаяпти?

MacCoffeeнинг «1,2,3 ўринларга совғалар» акциясининг бир қисми сифатида Chevrolet Cobalt автомашинасининг иккинчи эгаси аниқланди.. Иштирок этинг, шартларни бажаринг ва кейинги ғолибга айланинг.

1175views0replies
0

PSM Auto кўргазма залида, ушбу акцияда, бош мукофотни топшириш учун ташкиллаштирилган тантанали тақдимот бўлиб ўтди ва у ерда, Ангренлик бўлган аёл, Зарина Баймакова бутун оиласи аъзолари билан кўргазма залига ташриф буюрди. Биз ғолибамиз билан дилдан суҳбатлашишга эришдик. Бу аёлнинг самимийлиги, ҳалоллиги ва кучлилиги ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолгани йўқ.
“Биласизми, ушбу ҳолатни болаларча ва бир вақтнинг ўзида жиддий бўлмаган ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин, лекин мен орзу қилишни яхши кўраман“.  Зарина айтиб ўтган ушбу гап айниқса кўпчиликнинг ёдида қолди. Ғолибамиз жуда эрта бева қолди. 24 ёшида, ҳаётнинг ушбу қийинчиликларидан ўзини йўқотиб қўймади ва таслим бўлмади. У ўзига ишонган ҳолда, уй рўзғорини ўзи қўлига олди ва буни икки ўғилнинг онаси бўлиш каби масъулиятли роль билан муваффақиятли ҳолда ва бир вақтнинг ўзида очиқ-кўнгил инсон сифатида мужассамлаштира олди.
“Қийин эди. Аммо Худога шукур, уддаладик“. Ғолибанинг икки ўғли онасидан бир қадам ҳам узоқда бўлмади. Бахтли ва мағрур ҳолда турган фарзандлар, суратга олиш майдончасидан ўзини озгина йўқотиб қўяётган Заринани анчагина қўллаб-қувватлашдии.
“Мен Maccoffee 3таси 1тада Original кофесини яхши кўраман. Ундан тез-тез ичиб тураман. Ишда ва уйда бир стакандан доимий равишда ичаман. Ўғиллари ҳам Maccoffee 3таси 1тада Original ни севиб ичишади. Албатта, улар ҳам мен каби қаҳвани яхши кўрадиганлар сирасига киради ва бизнинг кофе ичишдаги танловларимиз бир хил. Мен акция тўғрисида кофе тез-тез харид қиладиган дўкон сотувчисидан билиб олдим. Мен эса ўз хаёлпарастлигимга бориб юрибман (жилмайди). Телефон ютиб оламан деб орзу қила бошладим“. Заринанинг «машинани ютаман» деб ўйламаганлиги тақдирлаш маросими якунида аниқ бўлди. Биз ғолибадан рулга ўтиришни ва оиласи билан Ангренга йўл олишдан олдин уни машинада суратга олишни сўрадик. Ҳаяжонланган аёл узоқ вақт давомида машинани ёқишга уринди. Жуда узоқ вақт давомида машина ҳайдамаганлигини сабабли, унга кўникиши учун вақт кераклигини тан олди. Заринанинг амакиси эса илтифот билан ёрдам қўлини чўзди ва суратга олиш майдончаси ходимлари учун машина билан бир нечта айлана ҳаракатларни кўрсатди. 
“Ютуқли жавоб жуда тез келди. Кенжа ўғлим менга COBALT машинасини ютганимни айтди. Табиийки, мен унга ишонмадим. Умуман олганда, ўғлимнинг ҳазилкашлиги борлиги сабабли вақти-вақти билан мени шунақа «хурсанд қилишни» яхши кўради. Мен катта ўғлимдан ушбу хабарни текширишни сўрадим ва у бу ростдан ҳам ҳақиқат эканлигини айтди — Мен машинани ютиб олдим. Катта ўғлим хабарни жиддий ҳолатда айтганлигига қарамай, мен бунга ҳали ҳали ишона олмасдим. Хўш, шунчалик осон бўлдими COBALT ютиш? Мен уларга машинани ўзим олганимдагина бу хабарга ишонишимни айтдим. Ва мана автомашинани ҳам олдим. Ҳали ҳам ишонгим келмаяпти (кулади). Юқорида келтирилганларни айтиб бераётган Зарина, жилмайган ҳолда гапирар ва унинг чин дилдан бахтиёр эканлигини яққол намоён қилар эди.
Ўша ондан бери бир ойдан кам вақт ўтди. Ва 19 август куни санасида, барча санитария-гигиена тадбирларига риоя қилинган ҳолда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эфир давомида, Заринага, машҳур бошловчи Индира Мифтахованинг ўзи 11 та машиналардан биттасининг калитини топширди. 
3-таси 1-тада Original кофеси учун ташаккур! Ва, албатта, ажойиб соврин учун миннатдорман. Бугун мен Maccoffee 3-таси биттада Original-ни сотиб оламан ва ҳали ҳам телефон совриндорига айланишни хоҳлайман. Ушбу сўзлар билан ғолиба билан бўлган суҳбатимиз ўз якунига этди. Зарина ҳазиломуз табассум билан, меҳрибон қариндошлар қуршовида, янги Chevrolet Cobalt русумли автомашинада Ангренга йўл олди.
Энди ғолиб ёки ғолибага айланиш учун нима қилиш кераклигини билиб оламиз. Ҳаммаси қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. «1,2,3 ўринларга қўйилган махсус совринлар» акцияси 2020 йил 1 февралдан 2021 йил 28 февралгача давом этади.
2. Ҳар бир MacCoffee 3таси биттада Original пакетида (реклама пакетида) махсус ноёб код мавжуд бўлади.
3. Уни 3223 қисқа рақамига смс сифатида юборганида, иштирокчи ғолибга айланган-айланмаганлигини махсус код ёрдамида билиб олиши мумкин бўлади.
4. Акцияда 12 та Chevrolet Cobalt автомобиллари, 1000 та смартфон ва 100 000 та балансни тўлдириш мавжуд.
Бугунги кунга қадар компания 462 та смартфон етказиб 50914 марта абонент балансини тўловларни амалга оширди.
Maccoffee 3 таси 1 тада Original акциясида иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритнг!
Сизга ҳали яна 10 та янги Chevrolet Cobalt автомобиллари ўз эгасини кутиб қолганлигини эслатиб ўтамиз.
Сайт: www.maccoffee.uz 
Реклама ҳуқуқи асосида
1175views0replies
0

Изоҳлар