Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ёшлар ишлари агентлигининг ваколатлари белгилаб берилмоқда

Ёшлар ишлари агентлиги ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

807views0replies
0

president.uz

«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунга қўшимча киритиш билан Ёшлар ишлари агентлигининг ваколатлари белгилаб олинади.
Бу борада «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.  
Мазкур ҳужжатга кўра, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун 7-1-модда билан тўлдирилади. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланиб, Ваколатли давлат органи:
–  ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
–  давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради;
–  ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
–  ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
–  ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
–  ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишларнинг ҳолати таҳлилини амалга оширади;
–  ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
–  ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли йўлга қўйиш чораларини кўради.
–  Ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
807views0replies
0

Изоҳлар