Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда Nexia-3 ҳайдовчиси пиёдани уриб, жазодан қочишга уринди

65-70 ларда бўлган эркак ЙТҲ жойида вафот этган. Ҳайдовчи бир кун ўтиб, ўз айбига иқрор бўлган ва ИИБга мурожаат қилган.

1426views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 27 август куни соат 23:45 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчасида жойлашган “Қуролли кучлар академияси” қаршисида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган С.Ж. “Нексия-3” русумли автомобилни юқори тезликда бошқариб кетаётиб Паркент кўчаси 69-уй қаршисида тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдани уриб юборган ва ЙТҲ жойидан яшириниб, автомобилни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Гулбоғ МФЙ, Гулбоғ кўчасига ташлаб кетган.
Ҳайдовчи ушбу кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХБ Махсус батальон 2-сафарбар гурухи инспектори Д.Абдуллаевнинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан ҳаракатини давом эттириб, КХАЙ-Паркент кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХБ Махсус батальон инспектори Ш.Туклибаевнинг ҳам тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттиргани аниқланди.
Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:00 ларда, ҳайдовчи С.Ж. ўз айбига иқрор бўлиб, ИИБга мурожаат қилиб, ЙТҲ жойига қайтиб келган.
ЙТҲ натижасида, пиёда (шахсига аниқлик киритилмоқда) европа миллатига мансуб, ёши тахминан 65-70 ларда бўлган эркак киши олган тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.
Маълумот ўрнида ҳайдовчи С.Ж. бир йил мобайнида 4 маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мазкур ЙТҲ бщйича Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1426views0replies
0

Изоҳлар