Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда нуфузли саммитга тайёргарлик ишларида талон-торож ҳолатлари аниқланди

ШҲТ саммитини ўтказиш бўйича олиб борилаётган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларида 7,4 млрд. сўм пул талон-торож қилинган.

826views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари Беҳзод Исмоиловнинг “Huquq” газетасида ёзишича, 2022 йилда Самарқандда ШҲТ саммитига тайёргарлик бўйича бир қатор объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларида талон-торож қилингани ва нотўғри сарфлангани аниқланган.  
Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан Самарқанд шаҳрида навбатдаги саммитни ўтказишга тайёргарлик борасида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ўрганилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги қарори билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида Ободонлаштириш ва фаровонликни ошириш жамғармаси ташкил этилган. Жамғарма ҳисобидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачилигида ҳудудий инфратузилмани яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида сув таъминоти ва канализация, ички йўллар, ижтимоий объектлар каби 10 та йўналишда қурилиш ва таъмирлаш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. 
Қурилишлар ўрганилганда жамғарма ҳисобидан давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани аниқланди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 783-қарорига асосан тузилган рўйхатдаги автомобиль йўлларига оид 4 та, ичимлик ва оқова сув тармоқларига оид 8 та объект қурилиши ноқонуний равишда, яъни пудратчиларни тендер орқали аниқламасдан, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш билан биргаликда олиб борилмоқда. 
Бундан ташқари, вилоятдаги объектлар қурилишида маблағдан тўғри фойдаланилиши устидан молиявий назорат ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назорат тўғри ташкил этилмаган. Бу эса ажратилаётган пулларнинг талон-торож қилиниши, ишларнинг сифатсиз бажарилишига сабаб бўлаяпти. Ҳозир аниқланган ҳолатлар юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
Мисол учун, Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасининг 1,9 километрлик қисмида «Favorite group» МЧЖ ичимлик ва оқова сув тармоқларини ўрнатган, «Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш» УК кўчанинг айни шу қисмига асфальт ётқизган. Бироқ 2020 йилнинг апрель ойига келиб йўлда кўплаб нотекисликлар ҳосил бўлиб, ётқизилган асфальт яроқсиз аҳволга тушиб қолган. Сув тармоқларини тортиш ҳамда асфальт ётқизишнинг қонунийлиги ўрганилганда, пудратчилар тендер ўтказмасдан танлангани, қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан параллел равишда, экспертизадан ўтказилмасдан туриб олиб борилгани аниқланди. 
Шунингдек, оқова сув тармоғини тортишда қурилиш меъёрлари қўпол равишда бузилган. Жумладан, 85 млн. сўм пул қўшиб ёзиш орқали талон-торож қилинган. 
Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини бажаришда жами 7,4 млрд. сўм пул талон-торож қилингани ва нотўғри сарфлангани аниқланди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
826views0replies
0

Изоҳлар