Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда жанжаллашган ҳайдовчилар маъмурий қамоққа олинди — видео

Беш нафар фуқаро бир-бирлари билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилиб, фуқароларни тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимагани аниқланган.

859views0replies
0

Скриншот

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган "Самарқандда икки хайдовчи жанжали” видеоси бўйича маълумот берди.  
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлар Р.Ш., И.Ж., А.У., А. Ш. ва Д.Д.лар, 2020 йил 24 август куни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи бўлган Самарқанд шаҳар “Регистон” кўчасида жойлашган “Регистон2” супермаркети олдида, бир-бирлари билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилиб, фуқароларни тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, майда безорилик ҳуқуқбузарлигини содир қилишган.
Самарқанд шаҳар судида ҳуқуқбузарлар ўз айбига иқрорлик билдириб қилмишидан пушаймонлигини билдирган.
Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 27 августдаги қарорига кўра, беш нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилиб ҳар бирларига 12 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
859views0replies
0

Изоҳлар