Излаш
RUUZ

Жамият

Бухорода 150 кишилик тўй ўтказилди. Тўй эгаси 4,5 млн сўм жаримага тортилди — видео

Тўйни карантин нормаларига мос ўтказиш бўйича тилхат олинганига қарамай тўйхонада 150 нафар меҳмон бўлган.

944views0replies
0

Иллюстрация

Бухоро вилоятининг Олот туманида қиз узатди тўй маросими карантин қоидаларига зид равишда ўтказилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканалида хабар қилинди.
Аҳоли эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин қоидаларини юмшатилиши билан тўй ва маросимларга рухсат этилган эди. Бунда меҳмонлар сони 30 нафардан ошмаслиги ва маросимлар хонадонларда ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилганди.
Маълум бўлишича, Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари томонидан ўрганишлар жараёнида тумандаги хонадонларнинг бирида қиз узатди тўй маросимида 150 киши иштирок этгани аниқланган.
Олот тумани ИИБ профилактика инспектори Қандиёр Рўзиевнинг айтишича, бу билан фуқаро амалдаги карантин талабларини бузиб, касалликни аҳоли орасида тарқалишига шароит яратиб берган.
«Эрталаб оила бошлиқларидан тўйни карантин нормаларига мос ўтказиш бўйича тилхат олинган. Кечки пайт бориб текширганимизда тўйхонада 150 нафардан ортиқ фуқаро бўлганлиги сабабли маъмурий баённома тузилди», деди инспектор.
Ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонуннинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун 39-моддаси – ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси – эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш моддаси иккинчи қисмига асосан баённома расмийлаштирилиб, унга шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари яъни 4 миллион 460 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
Тўй эгаси карантин қоидаларини қайтиб бузмасликка сўз берган.
944views0replies
0

Изоҳлар