Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Нукусда «Дамас» поезд вагони билан тўқнашиб кетди

ЙТҲга сабаб "Дамас"нинг темир йўл светофорининг қизил чироғига қарамасдан ҳаракатланиши бўлган. 

925views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Нукусда салонида йўловчилари бўлган «Дамас» тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашиб кетди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 25 август куни соат 08:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар ҳудудидан ўтувчи А 380 автомобиль йўлининг 767-километрида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган С.Б. “Дамас” русумли автомобилни 6 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётиб, темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларини бузиши оқибатида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашган.
Натижада, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.
Мазкур тўқнашув юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
925views0replies
0

Изоҳлар