Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда электр токи уриши оқибатида 8 ёшли қиз вафот этди

Шайхонтоҳур тумани электр тармоқлари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

773views0replies
0

facebook.com/dilafruz.usmonova

Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида 8 ёшли қизалоқ электр токи уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Бош прокуратура хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани, Оқтепа мавзеси, 15-уй олдидаги электр кабели илинган иссиқ сув қувурида электр кучланиши юзага келган.
20 август куни 8 ёшли вояга етмаган қиз ушбу қувурнинг темир устунини ушлаши оқибатида ток уриб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани электр тармоқлари мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
773views0replies
0

Изоҳлар