Излаш
RUUZ

Криминал

Туман ҳокими қарори учун $12 минг сўраган жиззахлик амалдор қўлга олинди

Ҳокимлик вакили 40 сотих бўш ер майдонига тўйхона қуриш учун туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган.

735views0replies
0

ИИВ

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йилнинг 19 август куни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи фуқаро С.А ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида жорий йилнинг 17 август куни ўзини Жиззах вилояти, Зафаробод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари "Маъмур" деб таништирган шахс, "Бўстон" маҳалласи ҳудудида 40 сотих бўш ер майдони борлигини, ушбу ерга тўйхона қурилиши учун туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришини айтиб, эвазига ундан 12.000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, "Маъмур" исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ушбу аризага асосан, шу куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва Жиззах вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жиззах вилояти, Зафаробод туман ҳокимлиги иш юритувчиси лавозимида ишловчи, М.Б, С.А дан талаб қилган 12.000 АҚШ долларидан 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ундан ашёвий далил сифатида 8.000 АҚШ доллари ҳамда аризачи С.А га тегишли бўлган фуқаролик паспорти нусхаси олинди.
Ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига қонуний чора кўриш учун топширилди.
735views0replies
0

Изоҳлар