Излаш
RUUZ

Жамият

Монополияга қарши курашиш қўмитаси яна бир ҳужжат лойиҳасини қонунга зид деб топди

«Tashkent Central Park» инвесторлари бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари сўраган ҳужжат лойиҳаси рад қилинди.

646views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълум қилишича, қўмитага «Tashkent Central Park» кўп тармоқли мажмуаси қурилиши бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тақдим этилган.
Қарор лойиҳаси билан “Taskent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim Sirketi” компанияси (Туркия Республикаси) ва “UzTur Investment and Development” МЧЖ ўртасида 2020 йил 27 май куни имзоланган “Tashkent Central Park” кўп тармоқли комплексини қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳужжат билан манфаатлари назарда тутилаётган гуруҳ иштирокчиларига бир қатор имтиёзлар берилиши назарда тутилган.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, манфаатлари назарда тутилаётган тадбиркорлик субъектлари гуруҳлари – “Taskent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim Sirketi” компанияси (Туркия Республикаси) ва “UzTur Investment and Development” МЧЖ, давлат органлари гуруҳи эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигидир.
Қарор лойиҳасида инвесторлар 2021-2024 йилларда бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари озод қилиниши белгиланган.
Шунингдек, қарор лойиҳасида инвесторлар, пудратчилар ва субпудратчиларга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган товарларни ўзининг сақлаш учун омборхоналарига жойлаштиришга рухсат берилмоқда.
Қўмита томонидан ушбу қарор лойиҳасини қабул қилиниши оқибатида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликлар берилиши “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги ПҚ-3756-сонли қарори талабларига зид эканлигини инобатга олиб, қарорни қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб хулоса берилган.
646views0replies
0

Изоҳлар