Излаш
RUUZ

Сиёсат

Хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарларнинг давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланади — президент қарори

Уларга маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг Ўзбекистон нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади.

738views0replies
0

president.uz

“Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.  
Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 ноябрдан:
устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар учун шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари (ишлар, хизматлар) харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда рўйхати тасдиқланган ҳолда кузатув кенгашлари (таъсисчиларнинг умумий йиғилиши) томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади;
Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилмаган маҳсулотлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади;
ҳудудий бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича харид комиссиялари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари мажбурий тартибда киритилади;
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар учун товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишнинг алоҳида тартиблари бекор қилинади.
Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 январга қадар стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойилларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) харидларини ўтказишнинг ички тартибларини жорий этиши шарт.
738views0replies
0

Изоҳлар