Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар мамлакатда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

872views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича хорижий жанубдан иссиқ ҳаво оқими ҳаракатланиши натижасида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат +34...+39 даражани ташкил қилади.
25 августда республикада об-ҳаво шароитларининг ўзгариши кутилмоқда: эрталаб республиканинг шимоли-ғарбий туманларига, кечга бориб марказий туманларига Волгабўйи ҳудудидан салқин ва нам ҳаво оқими киради.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кун давомида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида эса кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +20...+25 даража атрофида бўлади, кундузи пасайиб, +28...+33 даражани ташкил қилади, бу меъёрий кўрсаткичлардан бироз пастдир.
26 август куни республика ҳудудига кирган салқин атмосфера фронти жануби-шарқ томонга силжийди, мамлакат ҳудудининг катта қисмида момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида эса ёғингарчилик тўхтайди.
Қайд этилишича, антициклон таъсирида 26 август энг салқин кун бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кечаси +15...+18 даража, кундузи +23...+26 даражани ташкил қилади. Бундай ҳарорат меъёрдан 6-9 даражага пастдир.
Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Пайшанба ва жума кунлари мамлакатда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
Антициклон таъсирида тунги салқин ҳарорат сақланиб туради ва +15...+20 даража атрофида бўлади, кундузи эса ҳаво аста секин исишни бошлайди ва 28 августда +30...+35 даражагача кўтарилади.
872views0replies
0

Изоҳлар